loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

АҚШ Президенти Жозеф Байден Президент Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ҳурматли Президент жаноблари! Сизга ва Ўзбекистон халқига Наврўз тинч, бахтли ва фаровон бўлишини тиламоқчиман. Афғонистонда урушга чек қўядиган, барқарор ва дипломатик ечимни таъминлайдиган тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги биргаликдаги ишларимизда Наврўз байрами тинчлик ниҳоятда муҳим неъмат эканини эслатиб туради. Жорий йилда Ўзбекистон мустақиллигига 30 йил тўлади. Кейинги йилларда Сиз […]

Қирғизистон Президентининг ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди. 11 март куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг музокаралари бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шерикликка асосланган муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари […]

Ғурумсарой кулолчилик мактаби устаси кўргазмаси

Бугун, 12 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида ғурумсаройлик уста-кулол Ваҳобжон Буваевнинг “Мовий афсона” шахсий кўргазмаси  очилди. В.Буваев бугунги кунда Ғурумсарой кулолчилик мактаби анъаналарини қайта тиклаш йўлида изланишларни олиб бормоқда ва  анъанавий усулларда ижод қилаяпти. Уста хусусан, шаклларнинг уйғунлиги ва нақшли-тасвирий безакларни сақлаб қолмоқда.   Уста 1969 йилда Ғурумсаройда таваллуд […]

Қирғиз Республикаси Президенти Тошкентга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров бугун, 11 март куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. Қирғиз Республикаси Ўзбекистоннинг стратегик шеригидир. Бугун Кўксарой қароргоҳида икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик […]

Шахсий кўргазма

17 март куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройининг катта залида Лиана Алмяшеванинг «Тасвирларда мужассам сийрат» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Маълумот учун телефонлар: (71) 256-35-56, (71) 252-30-88

Ташкилий-ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 25 январда “Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг мутахассислик фанлари бўйича янги авлод дарсликлари, ўқув-методик қўлланмалар, каталог-альбомлар ва материалларни тайёрлаш ҳамда […]

Адиб ёдгорлиги пойига гул қўйилди

Бугун, 10 март куни  пойтахтимиздаги Чингиз Айтматов ёдгорлиги олдида  адабий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда таниқли ижодкор ва санъаткорлар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, ижодий ташкилотлар вакиллари, Тошкент шаҳридаги қирғиз миллий маданий маркази вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, филология фанлари номзоди, адабиётшунос Зуҳриддин Исомиддинов, шоир Ғайрат Мажид адиб […]

АНОНС!

Жорий йилнинг 12 март куни соат 15:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида  Вахоб Буваевнинг “Мовий афсона” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Мухлиса «Miss Artist-2021” тожини қўлга киритди

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан талаба-қизлар ўртасида «Miss Artist–2021» кўрик-танлови ўтказилди.   9 март куни ушбу танловнинг якуний финал босқичи бўлиб ўтди. Унда факультет босқичларида ғолибликни қўлга киритган иқтидорли талаба-қизлар таништирув, билимдонлик, эътироф, образ каби бир биридан қизиқарли шартлар асосида ўзаро беллашдилар. Ҳар бир […]

Табриклаймиз!

Бугун, 9 март Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Навоий вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори Акрам Якубов таваллуд топган кун. Якубов Акрам Солиевич 1966 йилда Нурота туманида туғилган.1990 йилда Тошкент давлат чет тиллар педагогика институтини тамомлади. Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Нурота туманидаги 5-ўрта мактабда ўқитувчиликдан бошлаган.1993-2014 йиллар давомида ушбу мактаб илмий бўлим мудири, маънавият ва маърифат ишлар […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.