Унда Бадиий академия Бош илмий котиби Ф.Обиджонова, тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Бадиий академия тизимидаги таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда Республика таълим маркази, “Ўзбекистон” нашриёти вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда Режа-жадвал ижросини таъминлаш, мутахассислик фанлари бўйича янги авлод дарсликлари, ўқув-методик қўлланмалар, каталог-альбомлар ва материалларни ўз муддатида тайёрлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди, фикр алмашинди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Республика таълим маркази мутахассиси Г.Ганиева ва “Ўзбекистон” нашриёти мутахассиси М.Бакиев ҳамда иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини, тавсияларини баён этишди ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.