loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Табриклаймиз!

Бугун, 9 март Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Навоий вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори Акрам Якубов таваллуд топган кун.

Якубов Акрам Солиевич 1966 йилда Нурота туманида туғилган.
1990 йилда Тошкент давлат чет тиллар педагогика институтини тамомлади.

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Нурота туманидаги 5-ўрта мактабда ўқитувчиликдан бошлаган.
1993-2014 йиллар давомида ушбу мактаб илмий бўлим мудири, маънавият ва маърифат ишлар бўйича директор ўринбосари, Нурота туман ҳокими ёрдамчиси, Нурота туман болалар ва ўсмирлар ижодиёт маркази директори, Нурота туман ҳокимлиги ижтимоий масалалар бўйича бош мутахассиси лавозимларида ишлади.

2014 йилдан буён Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Навоий вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон Бадиий академияси жамоаси Акрам Солиевични таваллуд куни билан қизғин муборакбод этади, бадиий таълимдаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.