Бугунги кунда уста Буваев ишқорли сир олишда “гуляк” ўтлар йиғиндисидан фойдаланиш, буюмлар шаклини кулолчилик дастгоҳида ишлаш, безакдор нақшларни қўлда чизиш каби анъанавий усулларни қўллайди. Лаган, бодия, четлари ташқарига қайрилган тоғоралар ва турли майда буюмлар (қаймоқдон, хурмо, сут учун кўзалар) устанинг севимли кулолчилик буюмлари саналади.