Бугун, 10 март куни пойтахтимиздаги Чингиз Айтматов ёдгорлиги олдида адабий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда таниқли ижодкор ва санъаткорлар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, ижодий ташкилотлар вакиллари, Тошкент шаҳридаги қирғиз миллий маданий маркази вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, филология фанлари номзоди, адабиётшунос Зуҳриддин Исомиддинов, шоир Ғайрат Мажид адиб ижодининг Ўзбекистонда ўрганилиши, асарларининг нашр этилиши ҳақида сўз юритди.
Ўзбекистон халқ артисти Азиза Бегматова, истеъдодли актёрлар Малика Раҳимова ва Сирожиддин Сатторов Ўзбекистон давлат драма театрида саҳналаштирилган “Жамила” спектаклидан парчани маҳорат билан ижро этишди.