loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёш ижодкорлар билан учрашув ва тадбирлар ўтказилди

Аҳолининг қарийб учдан бир қисмини ўн тўрт ёшдан ўттиз ёшгача бўлган ёшлар ташкил этадиган юртимизда  келажагимиз эгаларини маънавий баркамол, турли ёт иллатларга қарши муросасиз этиб тарбиялаш ҳаётий масалалардан бири, зиммадаги масъулиятли вазифадир.

Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ёшларга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш борасида  тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 декабрда Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан  Ўзбекистон Бадиий академияси Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими ҳамда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими томонидан Фарғона шаҳрида шу йил 12-13 март кунлари вилоятдаги ёш ижодкорларнинг ижтимоий-маънавий фаоллигини ошириш, ёшларнинг санъатга бўлган қизикиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, жойларда ижодий муҳит шаклланишига эришишга қаратилган бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

 Жумладан, 12 март куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси кўргазмалар залида фарғоналик ёш ижодкорларнинг “Бизнинг келажак” номли ижодий кўргазмаси очилди. Унда Фарғона давлат университети талабалари, Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби, Фарғона шаҳар  Риштон туманидаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳамда Бадиий ижодкорлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ижодкор ёшларининг 110 дан ортиқ ижодий ишлари намойиш қилинмоқда.

Кўргазманинг очилиш маросими доирасида амалий санъат йўналишида ижод қилаётган ёш ижодкорлар Абдулазиз Неъматжонов ва Қурбонов Улуғбек томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди. Тадбирда 4 нафар иқтидорли ёш ижодкор тасвирий ва амалий санъат йўналишидаги  ижодий ишлари билан ёшлар кўргазмаларидаги фаол иштироки, ташаббускорлиги учун  Ўзбекистон Бадиий академиясининг Ташаккурномаси билан тақдирланди.

Мазкур кўргазма доирасида ёш ижодкорларнинг Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси А.Икромжонов билан ижодий суҳбати бўлиб ўтди. Ёшлар ўзлари яратган ижодий ишлар, ижод жараёни тўғрисида маълумот беришди. Ўз навбатида  устоз ижодкор ёшларга маслаҳат ва тавсиялар берди.

Шу куни Ўзбекистон Бадиий академияси Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими,  Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими, Фарғона давлат университети, Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби, Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби масъул ходимлари иштирокида фарғоналик ёш ижодкорлар, Фарғона давлат университети ҳамда Риштон тумани  21-сонли БМСМ ўқувчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Самимий руҳда ўтган, 53 нафар ёш ижодкор иштирок этган мулоқотда улар томонидан 4 та таклиф ва истаклар ҳамда  2 та муаммо баён қилиниб, муаммолар жойида ҳал қилинди. Билдирилган таклиф ва истаклар бўйича маълумот ва тегишли кўрсатмалар берилди.

Тадбирдан сўнг Уюшманинг Фарғона вилоят бўлими томонидан ташкил этилган “Баҳорни қаршилаб” ижодий кўргазмаси экспозицияси кўргазма залида ташкил этилган Галерея билан танишилди. Мазкур кўргазмага аёл ижодкорларнинг  50 дан ортиқ ижодий асарлари қўйилган.

Кун ниҳоясида  Марғилон шаҳридаги адрас ишлаб-чиқаришга ихтисослашган “Ёдгорлик” корхонаси ҳамда Хўжа Саид Аҳмад мадрасаси, шу мадраса ҳудудида ташкил этилган Ҳунармандлар марказига саёҳат уюштирилди.

13 март куни Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабига ташриф буюрилиб, шу илм даргоҳида тасвирий санъат сирларидан таҳсил олаётган иқтидорли ёшларнинг ижодий кўргазмаси билан танишилди. Сўнгра шу таълим муассасаси дастгоҳли рангтасвир йўналиши ўқувчилари ҳамда Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчилари билан очиқ мулоқот ҳамда  ёш ижодкорларнинг Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси А.Икромжонов билан ижодий суҳбати ташкил этилди.  Очиқ мулоқотда Ўзбекистон Бадиий академияси Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими, Уюшманинг Фарғона вилоят бўлими масъул ходимлари, мактаб раҳбарияти иштирок этди. Очиқ мулоқотда  50 дан ортиқ ўқувчлар иштирок этишди. Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқотда ўқувчилар ўзларини қийнаётган муаммолар, таклиф ва истаклари билан чиқдилар. Учрашувда билдирилган  5 та таклиф ва истаклар бўйича тегишли маълумотлар берилди. 2 та муаммо юзасидан мактаб раҳбариятига  тегишли йўналиш ва  мулоҳазалар билдирилди. Ижодий учрашувда академик ижодкор А.Икромжонов ўқувчиларнинг саволларига жавоб бериб, ёш ижодкорларга тасвирий санъатнинг юқори чўққиларини эгаллаш учун, ҳақиқий ижодкор бўлиб етишиш учун ўз маслаҳат ва тавсияларини бердилар.

 А.Икромжонов  Фарғона давлат университети ҳамда Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби кутубхонасига ижодий ишлари каталогларини совға қилди.

Таъкидлаш керакки, Фарғона шаҳрида ёшлар билан учрашувлар, тадбирлар самарали кечди. 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.