Жумладан, 6 март куни Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда жонли ижрода оналарни, аёлларни мадх этувчи қўшиқлар ижро этилди. Тадбирдан сўнг мактаб аёлларига байрам дастурхони ёзилди.