loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ижодий ишлар танлови эълон қилинди

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий меросини тарғиб қилиш, замонамиз қаҳрамонлари образини яратиш мақсадида истеъдодли ижодкор ёшлар ўртасида “Ўзбекистон диёрим,ки андин ифтихорим” номли расмлар танлови ва “Шонли тарихдан буюк келажак сари” номли ижодий ишлар танловини эълон қилади.

“Шонли тарихдан буюк келажак сари” номли ижодий ишлар танлови қуйидаги 3 та номинация бўйича ўтказилади:

– “Энг яхши шеърий асар”;

– “Энг яхши ҳикоя”;

– “Энг яхши ижодий асар”.

Иштирокчилар ёши: Танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ижодкор ёшлар иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёш ижодкорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим: намуна асосида тўлдирилган ариза; иштирокчининг паспорт (ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) нусхаси; иштирокчининг охирги 3 ой ичидаги 4х6 ҳажмдаги 2 дона фотосурати.

Танловни ташкил этиш тартиби:

1-босқич: Танлов иштирокчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш ва саралаш босқичи. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2021 йилнинг апрель-май ойларида ўтказилади.

2-босқич: Республика босқичи 2021 йил июнь ойида ўтказилади. Республика босқичига юборилган ижодий ишлар Республика Маънавият ва маърифат марказида ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади.

Танлов ғолиблари ҳамкор ташкилотлар томонидан таъсис этиладиган диплом, сертификат ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Танлов шартлари ва Низоми билан Республика Маънавият ва маърифат марказининг www.manaviyat.uz расмий веб-сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

Қўшимча маълумот учун телефон: (71) 215-50-69

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.