loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Яхшилик ва тинчлик диёри

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги ва 21 сентябрь — Халқаро тинчлик куни муносабати билан республикамиздаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Яхшилик ва тинчлик диёри” мавзусида болалар расмлари кўргазмаси ўтказилади. Тошкентдаги ШҲТ Халқ дипломатияси маркази томонидан ташкил этилаётган мазкур тадбирнинг очилиш маросими 21 сентябрь куни соат 10:00 да Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида бўлиб […]

Сўз, оҳанг ва тасвир…

Қорақалпоқ адабиётида халқ озаки ижодиёти узоқ асрлик тарихга эга қорақалпоқ халқининг шаклланиши ва ривожланишини ўзида акс эттиргани билан ҳам катта аҳамиятга эга. ХХ асрга қадар қорақалпоқ халқ оғзаки ижоди кенг ривожланди. Гаштагу-тўйларда, катта маросимларда қаҳрамонлик ва ботирлик достонлари бахшию, жировлар томонидан маромига етказиб куйланган бўлиб, бизгача йирик достонлар асл ҳолида етиб келди ва қорақалпоқ халқ […]

Тайёргарлик қизғин

Жорий йилда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш чора-тадбирлари тўғрисида”  43-сон Баёни билан тасдиқланган Чора-тадбирлар Дастурида  Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида атоқли рассом ҳайкалини ўрнатиш ҳамда мактаб-интернатни замонавий қиёфада мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш вазифаси белгиланган. Мазкур Баён ижроси доирасида, Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетидан мазкур таълим муассасасида мукаммал […]

Улуғимсан Ватаним!

Шу йил 17 сентябрь куни соат 16:00 да Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Султонбой Деҳқоновнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Улуғимсан Ватаним” номли шахсий фотокўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади. Юртимиз бўйлаб нур ва соя чизгилари орқали озод ва обод диёримизни мадҳ этувчи кўчма кўргазмалар ўтказиб, томошабинлар эътиборини қозонган фоторассомнинг […]

Тошкентда «Ўзбекистон-Германия» кўргазмаси очилди

Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташаббуси билан “Ўзбекистон-Германия” кўргазмаси ташкил қилинди. Германиядан ушбу тантаналарда иштирок этиш учун Ўзбекистон-Германия ҳукуматлараро комиссиясининг ҳамраиси, Германия Федерал ҳукуматининг Кўчиб келганлар ва миллий озчиликлар масалалари бўйича вакили, Бундестаг депутати Б.Фабрициус […]

Танловлар Низоми

Ўзбек тасвирий санъатининг забардаст вакиллари, Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари Малик Набиев ҳамда Раҳим Аҳмедов  хотирасига бағишлаб шу йил октябрь ўтказиладиган «Тарихий портрет»  ҳамда “Замондош портрети” номли ижодий танловлар НИЗОМи билан танишинг

Тайёргарлик қизғин

Шу йил октябрь-ноябрь ойи давомида ўзбек тасвирий санъатининг етук вакили, Ўзбекистон халқ рассоми, Бадиий академия академиги, профессор Малик Набиев таваллудининг 105 йиллиги кенг нишонланади. Ўзбекистон Бош вазири томонидан тасдиқланган Чора-тадбирлар режасига мувофиқ, рассом таваллудига бағишлаб илмий-амалий конференция, хотира кечаси, мўйқалам устасининг маданий-маънавий меросини халқимизга ва келгуси ёш авлодга етказиш мақсадида ижодий кўргазмалар, кўрик-танлов ташкил қилинади, […]

Устоз ва шогирд анъанаси

Юртимизда ҳар фаслнинг ўз зийнати бор. Куз фасли табиатни олтин рангга буркаб, ўзига хос завқ бағишлайди. Бу кезларда товланиб турган табиат гўзаллиги рассомларга ҳам илҳом манбаи бўлади. Табиат бағрида ранглар кўп. Яқинда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими аъзолари Солий Қодиров, Роберт Ким, уюшмага аъзоликка номзод Бакирбой Ўрмонов ,Чирчиқ давлат педагогика институти талабаси Азиза […]

Ҳамкорликда кўргазма

Шу йил 15 сентябрь куни соат 10:00 да Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Тошкент фотосуратлар уйи ҳамкорлигида ташкил этилаётган “Ўзбекистон-Германия” фотокўргазмасининг очилиши бўлиб ўтади.

Рассом таваллуди нишонланади

Шу йил октябрь-ноябрь ойи давомида ўзбек тасвирий санъатининг етук вакили, Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Аҳмедов таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланади. Ўзбекистон Бош вазири томонидан тасдиқланган Чора-тадбирлар режасига мувофиқ, рассом таваллудига бағишланган тадбирлар доирасида Бадиий академия ҳамда қатор муассасалар ҳамкорлигида “Ўзбекистон тасвирий санъати ривожида Раҳим Аҳмедов ижодининг ўрни ва аҳамияти” мавзуида илмий-амалий конференция, “Ҳаёт ва ижод” […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.