loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Диққат, танлов!

Ўзбекистон Бадиий академияси «Менинг устозим» бадиий композиция лойиҳасини яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилади. Танловда Тасвирий санъат факультети, «Ҳайкалтарошлик» йўналишида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган 2-3 ва 4- босқич талабалари иштирок этишлари мумкин. Танловнинг асосий мақсади – тасвирий ва амалий санъат асарлари ёрдамида устозларга бўлган ҳурмат, устоз-шогирд анъаналарини тарғиб этиш, ёшларнинг маданий маънавий савиясини ошириш ҳисобланади. […]

Устоз ва шогирдлар кўргазмаси

Шу йилнинг 16 сентябрь куни соат 11:00 да Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Дўстобод шаҳридаги 4- болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Ахмедов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Раҳим Ахмедов ва шогирдлари” номли кўргазма очилади. Тадбирда “Сўнги иш ва унинг давоми” номли ҳужжатли фильм намойиш этилади. Кўргазмага ташриф буюрганлар устоз-рассом асарлари қаторида шогирдлари […]

Рассом хотирасига бағишланади

Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, сценограф, рассом Георгий Робертович Брим таваллудининг 86 йиллиги нишонланади. Театр соҳасига қўшган улкан ҳиссаси ва қолдирган бадиий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида Бадиий академиянинг Анжуманлар залида Г.Брим ҳаёти ва ижодига бағишланган хотира кечаси, тадбир доирасида “Георгий Брим” китоби тақдимоти ҳамда “Академия” галереясида рассом ижоди кўргазмасининг очилиш […]

Андижон ижодкорлари кўргазмаси

11 сентябр куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими галереясида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида  Андижон вилояти тасвирий ва амалий санъат ижодкорларининг ижодий кўргазмаси очилди. Кўргазманинг очилиш маросимида тадбир ташкилотчилари саналган Бобур халқаро жамоат фонди, Андижон вилояти маданият бошқармаси, Андижон вилояти  туризм ва спорт […]

Мусиқа, тасвир

Галереяларга ҳеч борганмисиз? Устахонагачи? Рассом устахонасига? Менимча, йўқ, тўғрими? Лекин Сиз Леонардо Да Винчининг “Жаконда”си ҳақида эшитгансиз, биласиз. Қаердансиз ўзи? Юртдош рассомларни танирсиз? Ҳа, саноқли инсонларни айтяпсиз. Демак, Сиз тасвирий санъат билан яқин таниш ҳам эмассиз. Лекин бу олам қанчалар қизиқарли ва қанчалар завқли эканин билганингизда эди… Мен эса Сизларни қорақалпоғистонлик рассом ва ҳайкалтарош Дарибай […]

Muzeylar haftaligida mahorat darslari

Joriy yilning 7-8 sentabr kunlari Kamoliddin Behzod nomidagi Sharq miniatyura san’ati muzeyida  miniatyura, xattotlik  va qo‘lda qog‘oz tayyorlash san’ati yo‘nalishishlarida mahorat darslar tashkil etildi. Qo‘lda qog‘oz tayyorlashni muzeyning miniatyura bo‘limi boshlig‘i Saida Jalilova namoyish qildi. Jahonning ko‘plab davlatlarida qadimdan qog‘oz tayyorlash texnologiyasi bo‘lgan. Misrda papirusdan tayyorlangan qog‘ozlar, sharqda xitoy va yapon qog‘ozlari bunga misol bo‘la […]

Музейда янги коллекция

Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи самарали фаолият юритмоқда. Бу ерда миниатюра санъатига оид асарлар, нодир қўлёзма ва тошбосмалар, тарихий ҳужжатлар, амалий санъат асарлари ва бошқа экспонатлар сақланади. Аждодларимиз маданий мероси намуналарини ўзида тўплаб, кўз қорачиғидек асраб келаётган ушбу маскан фонди сўнгги йилларда музей ашёлари ва коллекциялар билан тобора бойимоқда. […]

Бюст ўрнатилди

Янги ўқув йилининг илк кунида Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги 37-сон мактабида давлатимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш чоғида мардларча ҳалок бўлган катта сержант Азамат Умаров хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этганлар юрт ҳимояси йўлида ўз жонини қурбон қилган Ватаннинг содиқ ва мард фарзанди ҳақидаги илиқ хотираларни яна бир бор эсга олдилар. […]

Узундара – 2021

7 сентябрь куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Ҳираяма халқаро маданият карвон саройида Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган  “Узундара – 2021” экспедиция натижалари археологик кўргазма ва давра суҳбати блиб ўтди. Кўргазмада 2021 йил қазишма жараёнида топилган 100 га яқин археологик топилмалар ҳамда экспедиция жараёнлари акс этган 39 та фотосурат ўрин олди. Узундара қалъаси Россия Фанлар академияси Археология […]

Мўъжизалар олами

Шу кунларда Ўзбекистон тарихи давлат музейида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги ҳамда 2-8 сентябрь юртимизда Музейлар ҳафталигига бағишлаб “Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним!” шиори остида қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Куни кеча Музейлар ҳафталигининг очилиш маросимида кулолчилик, рассомлик, мунчоқли безак, тўқувчилик йўналишларида Ўзбекистон Бадиий академияси Ижодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва бадиий лойиҳалар билан ишлаш бошқармаси, Тошкент вилояти “Барқамол авлод” болалар ижодиёт маркази […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.