Шу йилнинг 16 сентябрь куни соат 11:00 да Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Дўстобод шаҳридаги 4- болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Ахмедов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Раҳим Ахмедов ва шогирдлари” номли кўргазма очилади.
Тадбирда “Сўнги иш ва унинг давоми” номли ҳужжатли фильм намойиш этилади.
Кўргазмага ташриф буюрганлар устоз-рассом асарлари қаторида шогирдлари – Владимир Бурмакин, Акмал Нур, Файзулла Ахмадалиев, Мухаммадиёр Тошмуродов, Рихситилла Акромов, Миртоза Эргашев, Абдулхаким Турдиев, Зайниддин Фахридинов, Бахтиёр Махкамов, Жамол Усмонов ва Иброҳим Валихўжаев сингари атоқли рассомларнинг асарлари билан танишиш имконига эга бўлишади.