Аждодларимиз маданий мероси намуналарини ўзида тўплаб, кўз қорачиғидек асраб келаётган ушбу маскан фонди сўнгги йилларда музей ашёлари ва коллекциялар билан тобора бойимоқда.
Яқинда музей навбатдаги янги коллекцияга эга бўлди. Коллекционер Фаҳриддин Абдужабборов томонидан музей фондига жами 412 дона экспонат совға қилинди.