Шу кунларда Ўзбекистон тарихи давлат музейида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги ҳамда 2-8 сентябрь юртимизда Музейлар ҳафталигига бағишлаб “Истиқлолинг муборак, Ўзбекистоним!” шиори остида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Куни кеча Музейлар ҳафталигининг очилиш маросимида кулолчилик, рассомлик, мунчоқли безак, тўқувчилик йўналишларида Ўзбекистон Бадиий академияси Ижодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва бадиий лойиҳалар билан ишлаш бошқармаси, Тошкент вилояти “Барқамол авлод” болалар ижодиёт маркази ҳамкорлигида маҳорат дарслари ташкил этилди.