Шу йил 17 сентябрь куни соат 16:00 да Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Султонбой Деҳқоновнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Улуғимсан Ватаним” номли шахсий фотокўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади.
Юртимиз бўйлаб нур ва соя чизгилари орқали озод ва обод диёримизни мадҳ этувчи кўчма кўргазмалар ўтказиб, томошабинлар эътиборини қозонган фоторассомнинг навбатдаги кўргазмасида Янги Ўзбекистонда бунёдкорлик, юртдошларимиз қалбидаги шукроналик туйғулари акс этган 70 га яқин фотоасарлари ўрин олган.