loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Нафис санъат устоз-шогирд нигоҳида

15 декабрь куни соат 15.00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, миниатюрачи рассом Бехзод Хаджиметов ва унинг шогирдлари иштирокидаги “Шарқ нафис санъати ёшлар нигоҳида – IV” номли анъанавий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Кўргазмада 60 дан ортиқ ижод намуналари намойиш этилади.

Жавлон Умарбеков графикаси

Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон халқ рассоми, профессор Жавлон Умарбековнинг «Жавлон Умарбеков графикаси» номли шахсий кўргазмасига таклиф этамиз. Кўргазманинг очилиш маросими 14 декабрь куни соат 17:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.

Кўрик-танлов старт олди

«Ёшлар ойлиги» доирасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Учтепа тумани Кенгаши ташаббуси билан «Қувноқлар даврасида» кўрик танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. «Ёшлар ойлиги» доирасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Учтепа тумани Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган «Қувноқлар даврасида» кўрик- танловининг биринчи босқичида умумтаълим мактаблари ва Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги  Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабидан жами 8 та жамоа ўзаро беллашди. […]

Юрт мадҳи оҳангсози

10 декабрда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида давлатимиз мадҳияси мусиқаси муаллифи, Ўзбекистон халқ артисти, Ҳамза ва Бердақ номидаги Давлат мукофотлари совриндори, атоқли композитор Мутал (Мутаваккил) Бурҳонов таваллудининг 105 йиллигига бағишланган “Юрт мадҳи оҳангсози” номли концерт дастури бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланган тадбирда композитор басталаган “Баҳор қўшиғи”, “Мафтун бўлдим”, “Дўппи […]

Ёшлар ижоди

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими Кўргазма саройида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган «Ўзбекистон мустақиллигини бирга химоя қиламиз» номли ўқувчи ёшлар асарларидан иборат кўргазма очилди. 50 дан ортиқ ижодий ишлар намойиш этилаётган кўргазмада ёш ижодкорларнинг мустақиллик неъмати, Бош қомусимизга бўлган ҳурмат-эҳтиром туйғулари баралла акс этган асарлари ўрин олди.  

10 dekabr – O`zbekiston Respublikasining madxiyasi qabul qilingan kun

Pavel Benkov nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan rassomlik maktabida O`zbekiston Respublikasi  madhiyasi qabul qilingan kun  munosabati bilan bayram tadbiri bo’lib o’tdi.  Maktabning ma`naviyat xonasida Milliy arxeoligiya markazi kichik ilmiy xodim, tarixchi olim A.Omonovning maktab o`quvchilari bilan madhiyamiz ahamiyati haqida suxbati tashkil etildi.   Tadbirda maktabning kasbiy ta’lim bo’yicha direktor o’rinbosari  J.Xolmuxamedov so‘zga qichib, O`zbekiston Respublikasining madxiyasi kuni munosabati […]

Ҳайкалтарошдан шахсий кўргазма

Бугун Урганч шаҳридаги Ўзбекистон замонавий санъат музейида таниқли ҳайкалтарош Шавкат Усмоновнинг шахсий кўргазмаси очилди. Хоразм фарзанди Ш.Усмоновнинг 80 ёшга тўлгани муносабати билан ташкил қилинган кўргазманинг очилиш маросимида Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати мутасаддилари, ўқитувчи, ўқувчилари ҳам иштирок этишди. Ҳайкалтарошга  юбилей тўёнасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ва санъат мактаби  томонидан эсталик совғалари берилди.

Юртимизнинг янгича қиёфаси

Бугун Тошкент фотосуратлар уйида давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Бош қомусимиз қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон ҳаёт” номли фотокўргазма очилди. Фотокўргазмада қисқа даврда мамлакатимиз эришган ютуқлар акс этган бадиий фотосуратлар намойиш қилинмоқда. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фотомухбирлари фотосуратларида замонавий бунёдкорлик ишлари, эркин фаолият олиб бораётган турли соҳа вакилларининг ютуқлари, […]

Rassomlik maktabida uchrashuv

Pavel Benkov nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan rassomlik maktabida O`zbekiston Respublikasining  Konstitutsiyasi qabul qilinganiga 29 yil to`lishi munosabati bilan  Milliy arxeoligiya markazi kichik ilmiy xodim, tarixchi olim А.Omonovning maktab o`quvchilari bilan suxbati tashkil etildi. Tadbirda maktabning kasbiy ta’lim bo’yicha director o’rinbosari  J.Xolmuxamedov so‘zga chiqib, Konstitutsiyamiz qabul qilinganiga 29 yil to`lishi munosabati bilan tashkil etilgan ushbu tadbirning mazmun-moxiyati […]

Мустақиллик ва Конституцияга бағишланган фотокўргазма

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Бадиий академияси ва Тошкент фотосуратлар уйи билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон ҳаёт” номли фотокўргазма ташкил этмоқда. Кўргазма 9 декабрь куни соат 17:00 да Тошкент фотосуратлар уйида очилади. Манзил: Истиқбол кўчаси, 4 уй.

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.