Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими Кўргазма саройида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган «Ўзбекистон мустақиллигини бирга химоя қиламиз» номли ўқувчи ёшлар асарларидан иборат кўргазма очилди.
50 дан ортиқ ижодий ишлар намойиш этилаётган кўргазмада ёш ижодкорларнинг мустақиллик неъмати, Бош қомусимизга бўлган ҳурмат-эҳтиром туйғулари баралла акс этган асарлари ўрин олди.