loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Юрт мадҳи оҳангсози

10 декабрда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида давлатимиз мадҳияси мусиқаси муаллифи, Ўзбекистон халқ артисти, Ҳамза ва Бердақ номидаги Давлат мукофотлари совриндори, атоқли композитор Мутал (Мутаваккил) Бурҳонов таваллудининг 105 йиллигига бағишланган “Юрт мадҳи оҳангсози” номли концерт дастури бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланган тадбирда композитор басталаган “Баҳор қўшиғи”, “Мафтун бўлдим”, “Дўппи тикдим” каби вокал асарлари, чолғу мусиқаси янгради.

Мутал Бурҳоновнинг ҳаёти ва ижоди, ўзбек мусиқа санъатида тутган ўрни, ривожига қўшган улкан ҳиссаси, сермаҳсул, бой ижодий мероси борасида маълумотлар берилди, видеофильм намойиш этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.