loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ректор жамоага таништирилди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Аббосжон Шодмонович Мирзораҳимов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори этиб тайинланди. Шу муносабат билан бугун, 5 январь куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида навбатдан ташқари мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур иштирок этди ва сўзга […]

Тошкент кулолчилиги намояндаси

Тошкент кулоллик мактабининг таниқли намояндаси, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги (1997), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1991) Акбар Раҳимов ўз ижоди орқали Тошкент кулоллик мактаби анъаналари (айниқса, «чизма» усули)ни ривожлантирди ҳамда миллий кулоллик санъатининг кўп асрлик ютуқлари, шакл-шамойили, ранг, сир, нақшларни ижодий ўзлаштириб бойитишга катта ҳисса қўшди. Анъанавий кулолликнинг косагарлик ва кўзагарлик соҳаларини қўшиб олиб бормоқда, […]

Санъатимиз фидойиси

Бугун, 1 январь куни атоқли ҳайкалтарош, Ўзбекистон халқ рассоми Абдумўмин Бойматов табаррук 91 ёшни қарши олди. Устоз-мураббий ҳайкалтарош А.Бойматов дастгоҳли ва маҳобатли ҳайкалтарошликда ижод қилади, портрет устаси. Ижодига академик санъатга хос бадиийлик, маҳорат, шакл пишиқлиги ва яхлитлиги, улуғворлик руҳи хос. Муҳим асарлари: “Қорақумда” (гипс, 1964), “Карнай” (бронза, 1964), “Абу Али ибн Сино” (ёғоч, 1967), “Фидойи” […]

Ютуқларга бой йил

2021 йил мамалакатимиз тараққиёти учун муҳим ўзгаришлар, улкан ютуқларга бой йил сифатида тарих зарварақларидан жой олди. Ушбу ўзгаришлар ва янгиланишларга монанд тарзда Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти жамоаси ҳам ушбу йилда бир қанча муваффаққиятларга эришди. Хусусан, қабул жараёнларининг барча жабҳаларида ўтган йиллардаги каби бир қанча омилларни ўз ичига олган […]

Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Азиз ва муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни, Янги – 2022 йил билан самимий муборакбод этаман.  Шу қувончли дамларда барчангизга тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик, бахту саодат тилайман! Бугун, Янги йил остонасида туриб, ўтаётган йилдан рози бўлсак, Яратганга ҳар қанча шукроналар айтсак, арзийди. «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» ҳаётимизда ёрқин из қолдирмоқда. Йил давомида сизлар […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.