Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимига тайинланиши муносабати билан Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев ушбу лавозимдан озод қилинди.
Йиғилишда бугунги кунда юртимизда Президентимиз раҳнамолигида улкан ўзгаришлар, муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётгани, жумладан, таълим соҳасидаги ўзгариш, янгиланишлар Ўзбекистонда бадиий таълимга ихтисослашган ягона олий таълим муассасаси, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик институти ҳаётида ҳам акс этаётгани таъкидланди. Хусусан, институтда Илмий даражалар берувчи илмий Кенгаш ташкил этилиб, ўтган даврда 8 та диссертация ҳимояси ўтказилди, 2019 йилда институт илмий салоҳияти 22 фоизни ташкил этган бўлса, бугунга келиб бу кўрсаткич 34 фоизга етди.