loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Эртошда пленэр

1-2 октябрь кунлари  Ангреннинг Эртош қишлоғида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари –  Камилла Галицкая (Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқитувчиси) ва Абдурахим  Уралов (Ангрен 10-сонли БМСМ  ўқитувчиси) пленэрда бўлишди ва ушбу тоғ қишлоғининг олтин куздаги гўзаллигини матога рангин бўёқларда муҳрлашди.

«Истеъдодлар камалаги» кўрик-танлови ғолиблари аниқланди.

Давлатимиз раҳбарининг  2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”   ПҚ-112-сон Қарорига  4-илова, 20-банди ижроси доирасида шу йил  29-30 сентябрь кунлари Сирдарё вилоятида имконияти чекланган ёш ижодкорлар ўртасида «Истеъдодлар камалаги»  кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди ва  ғолиблар тақдирланди.Маданият вазирлиги ташаббуси билан Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ёзувчилар […]

Қалб наволари

Тошкент фотосуратлар уйида 30 сентябр куни Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Давлат мукофоти совриндори, профессор Акмал Икромжонов таваллудининг 70 йиллигига бағишланган “Қалб наволари” номли шахсий кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазмада рассомнинг 60 дан ортиқ рангтасвир асарлари ва ҳаётининг қизғин дамлари акс эттирилган бир қанча фотосуратлар намойиш этилмоқда. Акмал Икромжонов ўз ижоди билан […]

Рассом-ўқитувчининг шахсий кўргазмаси

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида  1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан устоз рассом, мураббий  Маҳмуд Ахмедовнинг «Мусиқа ва ранглар жилоси» номли шахсий кўргазмаси очилди.Маҳмуд Ахмедов  ўтган аср 70-йилларида ўзбек рассомлари жамоасига қўшилган. 1972 йилдан бери  турли кўргазмаларда фаол иштирок этиб келмоқда. 1974-1979 йилларда республикамизнинг қатор йирик объектлари, жумладан «Зарафшон» […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.