Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хирояма Халқаро маданият карвонсаройи директори Усмонов Фаррух Уматалиевич туризм соҳасида хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва оммалаштиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” Туризм марказидаги Конгресс-холлда Бутунжаҳон туризм кунига бағишланган, давлат ташкилотлари, дипломатик корпуслар, сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, […]
Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни»га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида» ги Баёни асосида октябрь ойи давомида мазкур сана муносабати билан қишлоқ ҳудудларидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар доирасида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва […]
Ўзбекистон Бадиий академиясинингРўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 10-синф ўқувчиси, рассом-шоира Шамсиқамар Суюнованинг «Ҳаёт қисқа-санъат боқийдир»номли ижодий кўргазмаси очилди.Кўргазма санъат мухлисларига, ёшларга манзур бўлмоқда
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида 7 октябрь – Халқаро пахта кунига бағишлаб ўтказилган тадбирлар, жумладан, тақдимотларда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабининг Либослар дизайнери бўлими ўз коллекцияларини намойиш этди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 8-сонли баёнининг 34.2-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасаларида маҳорат дарслари ташкил этилмоқда. Жумладан, Бадиий академиянинг Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида вилоятдаги «Баркамол авлод» болалар мактабларининг тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича тўгарак раҳбарлари […]
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан рассомлар ва Чирчиқ шаҳар “Кимёгарлар” маданият саройи қошидаги “Гулкам” ҳаваскор рассомлар ижодий гуруҳининг “устоз ва шогирд” анъанаси асосида Хожикент тоғларида пленэри ташкил қилинди. Пленэрда ЎзБИУ аъзолари Ашурмат Мамасолиев, Турсунбай Жуманов, Елена Лабецкая ҳамда “Гулкам” ижодий гуруҳи аъзолари, ҳаваскор рассомлар Венера Хайрулина, Ольга Хоречко, Камолиддин Беҳзод номидаги […]
Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан Туйчиева Ася Михайловна Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. А.Туйчиева 1983 йил 24 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. А.Туйчиева 2000-2022 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги (аввалги “Ўзбеккино” Миллий агентлиги) да, Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, […]
Ўзбекистон Бадиий академияси Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида Бадиий академия ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси стажёри Дилбек Тўхтақулов ва ёш графикачи рассомларнинг “Графика санъати” номли гуруҳ кўргазмаси очилди. Кўргазмада истеъдодли рассом Д.Тўхтақулов ва шогирдларининг графика асарлари ўрин олди. Кўргазмада иштирок этаётган устоз ва шогирдлар ўз ишларида графика санъатининг қоғоз, қалам, туш, перо, маркер, линиолиум, […]
5 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясида Бадиий академия Бошқарув кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳамда Бадиий академия ҳақиқий аъзолари иштирок этди.Мажлис кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 957-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзолигига номзодларни Бошқарув кенгашида […]
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур Грузиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Зураб Абдушелишвилини қабул қилди. Ўзаро мулоқотда меҳмонга Бадиий академиянинг мақсад, вазифалари ва фаолияти тўғрисида маълумот берилди. Ҳамкорликга оид таклифлар муҳокама қилинди. Жумладан, шу йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналесида Грузия рассомларининг иштироки борасида фикр алмашилди.