Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур Грузиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Зураб Абдушелишвилини қабул қилди. Ўзаро мулоқотда меҳмонга Бадиий академиянинг мақсад, вазифалари ва фаолияти тўғрисида маълумот берилди. Ҳамкорликга оид таклифлар муҳокама қилинди. Жумладан, шу йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналесида Грузия рассомларининг иштироки борасида фикр алмашилди.