Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан Туйчиева Ася Михайловна Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. А.Туйчиева 1983 йил 24 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. А.Туйчиева 2000-2022 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги (аввалги “Ўзбеккино” Миллий агентлиги) да, Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш «Истеъдод» жамғармасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармасида фаолият юритган.