loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Истеъдодлар камалаги» кўрик-танлови ғолиблари аниқланди.

Давлатимиз раҳбарининг  2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”   ПҚ-112-сон Қарорига  4-илова, 20-банди ижроси доирасида шу йил  29-30 сентябрь кунлари Сирдарё вилоятида имконияти чекланган ёш ижодкорлар ўртасида «Истеъдодлар камалаги»  кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди ва  ғолиблар тақдирланди.Маданият вазирлиги ташаббуси билан Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган танлов иштирокчилари Ҳакамлар ҳайъати томонидан  қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланди:

 

“Энг яхши тасвирий санъат асари” – Аҳмедов Умиджон (Тошкент вилояти);

“Энг яхши амалий санъат асари” – Ражабова Насиба  (Хоразм вилояти);

“Энг яхши ҳайкалтарош” – Рахматов Озодбек (Самарқанд вилояти);

“Энг яхши чолғу ижрочиси” – Қамбаров Махмуджон (Тошкент вилояти);

“Энг яхши анъанавий хонанда” – Юсупов Ойбек (Наманган вилояти);

“Энг яхши эстрада хонандаси” – Жазилов Шухрат Рустамович (Жиззах вилояти);

“Энг яхши опера хонандаси” – Пирназаров Фазилбек (Қорақалпоғистон Республикаси);

“Энг яхши назм” – Мелибоева Сарвиноз (Наманган вилояти).

Танловнинг турли йўналишлар бўйича 15 нафар ғолиби ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.