loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ўзбекистон халқ рассоми, академик билан ижодий учрашув

11 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси анжуманлар залида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан  Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нуриддинов билан “Кўнгил мусаввири” деб номланган ижодий учрашув ташкил этилди. Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Акмал Нуриддинов ижоди билан яқиндан танишиш, рассом ижодининг асосий босқичлари, фаолиятидаги асосий хусусиятлар, услубий ўзгаришларни таҳлил […]

Сув ости манзаралари

14 октябрь  куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг катта залида россиялик фоторассом  Александр Маркевичнинг “Қизил денгизнинг сув ости дунёси” номли фотокўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Фотосанъатининг барча мухлисларини ушбу кўргазмага таклиф қиламиз. Маълумот учун телефонлар: (71) 256-35-56, (71) 252-30-88

Суратларда ҳаёт акси, миннатдорлик ҳисси…

Рассом Йигитали Турсунназаров 50 йилдирки ижод билан машғул. Унинг ҳалол ва фидокорона меҳнати мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми мукофотига муносиб топилди. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, академик Й.Турсунназаров 1941 йили Фарғона вилоятининг Рафиқон қишлоғида таваллуд топган. Ижодга йўл…– Болалигим дашту далаларда ўтган, – […]

Ёш иқтидорлар тақдирланди

7 октябр куни Тошкент фотосуратлар уйида республика Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида “Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Ушбу танлов “Соғлом авлод учун” халкаро хайрия фонди, Халқ таълими вазирлиги, Бадиий Академия ва бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилди. Маълумки, “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танлови 1997 йилдан буён ўтказилиб, болаларни санъат ва маданиятга бўлган қизиқишларини […]

Ozarbayjon delegatsiyasi Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik dizayn institutiga tashrif buyurdi

Joriy yilning 5 oktyabr kuni Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik dizayn institutiga Ozarbayjon Fanlar Akademiyasi Arxitektura va San’at instituti direktori, san’atshunoslik doktori, professor Ertegin Salоmzоdа hamda Madaniyatshunoslik va san’at nazariyasi bo’limi boshlig’i, professor Rana Abdullaeva tashrif buyurdi. Mehmonlar tashrif chog’ida institut Amaliy san’at fakulteti me’moriy yodgorliklar bezagini ta’mirlash va amaliy san’at asarlarini ta’mirlash bo’limi tomonidan […]

Ҳаттотлик перфоманси ва концерт дастури

6 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Концерт дастури ва ҳаттотлик перфоманси бўлиб ўтди. Хаттотлик перфоманси давомида Жунносукэ Ямомото, Рюта Ивасэ ва Киёми Ямомото томонидан «Нэтори Нишё», «Шин Рицуро Низдушё» мусиқий пьесалар ижро этилди. Рюта Ивасэ томонидан кларнет учун «BASSCLA» асари тақдим этилди. Ёшико Ёшида – 1959 йили Япониянинг Нара […]

«Онаизор» кўргазмаси очилди

4 октябрь куни Марказий кўргазмалар залида  Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нурнинг 60 йиллик юбилейига бағишланган «Онаизор» номли шахсий кўргазмаси очилди. Муаллиф кўргазмани ўз онасига бағишлади. Юбилей экспозициясидаги асарлар – рассомнинг маълум давр ижодий изланишларини акс эттиради. Кўргазма бир ой давом этади. — Рассомнинг санъатга кириши жуда тез содир бўлган. 1984 йилда Тошкент Давлат санъат […]

Қозоғистон рассомлари кўргазмаси очилди

5 октябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Ўзбекистонда Қозоғистон йилига бағишланган “Қозоғистон тасвирий санъати” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Қозоғистон рассомларининг асарларида  икки чизги устуворлиги кўзга ташланади. Улардан бири янги замонавий воқеликда  миллий анъаналарни англашга интилиш бўлса, иккинчиси бугун Қозоғистон жамиятини тўлқинлантираётган масалаларнинг долзарблигига эътибор қаратишдан иборатдир. Зеро, биринчи йўналиш қозоқ санъатида  доим асосий  ўрин […]

Рамзлар ва қадриятлар акс этган асарлар

4 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати, академик Акмал Нурнинг «Акмал Нур рангтасвирида рамзлар ва қадриятлар » номли альбом-каталогининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Рассомнинг 196 та асари жамланган, 252 бетли мазкур альбом-каталог «Zamon-press-info» нашриёт уйи томонидан тайёрланиб, Туркиянинг «Mega-basim» босмахонасида рус ва инглиз тилларида чоп этилган. […]

«Қозоғистон тасвирий санъати» кўргазмаси

2019 йил – Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида шу йилнинг 5 – 20 октябрь кунлари Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида қозоғистонлик рассомларнинг “Қозоғистон санъати” номли кўргазмаси ташкил этилади. Унда қозоғистонлик 38 нафар мусаввирлар мўйқаламига мансуб 114 та асар намойиш этилади. Кўргазманинг очилиш маросими 5 октябрь куни соат 14:00 да Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида бўлиб ўтади.

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.