loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Наманганда фестиваль очилиши

Наманганда Халқаро Тасвирий ва амалий санъат  фестивалининг тантанали очилиш маросими  Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими галереясида бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари иштирок этди. Фестивалнинг 1-кунида 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилига бағишланган “Жонажон юртим манзаралари” мавзусида Наманган вилоят бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларининг кўргазмаси очилди.

Қўқонда фестиваль очилиши

Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабида кун бошидан меҳмонлар доира садолари остида кутиб олинди. Тасвирий ва амалий санъат фестивалини Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қўқон шаҳар бўлими раиси Алижон Рахимов очиб, Қўқон азалдан миллий ҳунармандчилик маскани сифатида ном қозонганлиги  бу боқий қадриятлар авлоддан-авлодга ўтиб келаётганлиги, ёғоч ўймакорлиги, наққошлик, кандакорлик, темирчилик сингари қадимий хунармандчиликларни ёшларга ўргатиш муҳим ва долзарб […]

Сурхондарёда фестиваль очилиши

Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий саньат фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Фестиваль тантаналари Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориевнинг ҳайкалига гулчамбар қўйиш билан бошланди. Шундан сўнг пойтахтдан ташриф буюрган рассомлар тадбирда сўзга чиқиб, мазкур санъат ҳафталигининг аҳамиятига тўхталишди, ёш истеъдодларни кашф этадиган фестиваль билан ёшларни табриклашди. Мактаб ўқувчиларининг […]

Фестиваль – 2022

Бугун 18 апрель – пойтахтимизда Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали старт олади.Фестиваль 18-22 апрель кунлари Республикамиз бўйлаб Бадиий академия ҳамда қатор вазирлик ва идоралар, ташкилотлар, ижодий уюшмалар  ҳамкорлигида ўтказилмоқда.Санъат ихлосмандлари беш кун давомида юртимиз ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган санъат усталарининг беназир санъат намуналаридан баҳра олиб, ижодий мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш […]

Халқаро анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” ДАСТУРИ

  БИРИНЧИ КУН 18 апрель, душанба Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби куни   10:00 – Камолиддин Беҳзод ҳайкали пойига гул қўйиш маросими.  Шарқ миниатюра санъати музейи боғ ҳудудида           11:00 – Халқаро анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”нинг тантанали очилиш маросими (Марказий кўргазмалар зали)               11.45 […]

Тошкент ва Бухоро рассомлари ижодида пластик ечимлар

Ўзбекистон Бадиий академиясининг мамлакатимизда 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали  ижодкорлар учун ажойиб имкониятлар бериб келмоқда. Чунки, санъат ихлосмандлари беш кун давомида юртимиз ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган ижод усталарининг беназир санъат намуналаридан баҳра олиб, ижодий мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш имконига эга […]

Педагогнинг очиқ дарси

Андижон шаҳар 28-сонли Болалар санъат мактаби тасвирий санъат мактабида  мазкур мактабнинг тасвирий санъат фани педагоги Улуғбек Тилаболдиевнинг очиқ дарси ташкил этилди. Машғулотларни кузатишга  Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раиси Р.Исманов, “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси Андижон вилояти бўлими бошлиғи Э.Ниязов ва БИУ аъзоси, андижонлик кулоллар сулоласининг  ўн тўртинчи вакили, устазода кулол М.Абдуваҳобовлар ташриф буюрдилар.  […]

Матбуот анжумани

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Бадиий академиясининг  мамлакатимизда 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалини ташкил қилиш ва ўтказиш  чора-тадбирларига бағишланган матбуот анжумани  бўлиб  ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ҳамда ушбу Фармон […]

АНОНС!

Бугун, 15 апрель куни соат 15:00 да Миллий матбуот марказида «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалини ташкил қилиш ва ўтказиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.  Ушбу матбуот анжуманига журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.