Бугун 18 апрель – пойтахтимизда Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали старт олади.Фестиваль 18-22 апрель кунлари Республикамиз бўйлаб Бадиий академия ҳамда қатор вазирлик ва идоралар, ташкилотлар, ижодий уюшмалар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.Санъат ихлосмандлари беш кун давомида юртимиз ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган санъат усталарининг беназир санъат намуналаридан баҳра олиб, ижодий мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш имконига эга бўладилар.