Наманганда Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг тантанали очилиш маросими Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими галереясида бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари
иштирок этди. Фестивалнинг 1-кунида 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилига бағишланган “Жонажон юртим манзаралари” мавзусида Наманган вилоят бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларининг кўргазмаси очилди.