loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Қўқонда фестиваль очилиши

Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабида кун бошидан меҳмонлар доира садолари остида кутиб олинди. Тасвирий ва амалий санъат фестивалини Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қўқон шаҳар бўлими раиси Алижон Рахимов очиб, Қўқон азалдан миллий ҳунармандчилик маскани сифатида ном қозонганлиги  бу боқий қадриятлар авлоддан-авлодга ўтиб келаётганлиги, ёғоч ўймакорлиги, наққошлик, кандакорлик, темирчилик сингари қадимий

хунармандчиликларни ёшларга ўргатиш муҳим ва долзарб масала эканлигини айтиб ўтди ҳамда ижодкор ёшларга, фестивал иштирокчиларига омад тилади. Мактаб ижодкор ўқитувчилари С.Рахматуллаев ва М.Йўлдашеваларнинг “Юртим жамоли” деб номланган ижодий ишлари кўргазмасининг очилиши маросими бўлиб ўтди.

Кўргазмада мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ва мехмонлар қатнашишди. Шундан сўнг, С.Рахматуллаев томонидан “Ўрда” мавзусидаги маҳорат дарси ўтказилди. Бу  очиқ дарс давомида ўқитувчи С.Рахматуллаев Қўқон “Ўрда”си тарихий обидасини ён тарафдан кўринишини мойбўёқда   ишланиш жараёнини кўрсатиб берди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.