loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тошкент ва Бухоро рассомлари ижодида пластик ечимлар

Ўзбекистон Бадиий академиясининг мамлакатимизда 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали  ижодкорлар учун ажойиб имкониятлар бериб келмоқда. Чунки, санъат ихлосмандлари беш кун давомида юртимиз ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган ижод усталарининг беназир санъат намуналаридан баҳра олиб, ижодий мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш имконига эга бўладилар.

Шундай экан, юртимизда  тасвирий ва амалий санъат соҳаларини ривожлантириш учун амалга оширилаётган ишларнинг натижасида юқори даражалар марра қилиб олинди. Айнан шу каби мақсадга эришишнинг асосий поғоналаридан бири бу- малакали рассомларни ёш рассомлар билан маҳорат алмашинуви учун биргаликда Зелимхон Саиджанов ва Василий Хаповларнинг “Тошкент ва Бухоро Рассомлари ижодида пластик ечимлар” номли   кўргазма ва унинг миқёсида маҳорат дарсларини ташкиллаштириб, ёш авлод вакилларига маърузалар ўқиб эшиттириш мақсадга мувофиқдир.

Зелимхон Саиджонов туғилиб ўсган ижодий муҳит унга катта таъсирини кўрсатган. Ҳаётдаги турли учраган ҳодисани ўз ички оламидан ўтқаза олиши унинг бугунги кунда ўз тасвирий санъатида ўзининг оламини ярата олди. З.Саиджонов вақтнинг фазовий ўлчамларида ўзини йўқотган.

Уни фақат қалбдаги туйғулар ва ички руҳий ҳолат бошқаради. Унинг график портретларида  ранг тасвирида учрамайдиган, персонажлар характери, ички ҳолати юз ифодалари билан очиб кўрсатилади. 

Рассом томонидан мазкур кўргазмага тақдим этилган асарларида пластиканинг деформацияси ва ўзига хослиги, рангларнинг бойлиги ва таъсирчанлиги, уларнинг ички курашлар, қарама-қаршиликларни енгиб ўтиш натижаси сифатида вужудга келиши томошабинларни хайратга солиши табиийдир.

Хапов Василий эса ўзининг аппликация микромозаика техникасида ишланган   ва фигуратив ҳамда график асарлари  билан кўргазмага кўрк баҳш этди. Лойиҳанинг мақсади Тошкентлик ва Бухоролик рассомларнинг ижоди орқали   уйғунликдаги ҳаёт ва санъатни англашга ҳисса қўшишдир.

Василий Хапов томонидан намойиш этилган асарлар дунёга машҳур меъморий обидаларнинг режасига асосланган ва томошабин эътиборини ўзининг ранг ва образлари билан жалб этади, уйғунликдаги пропорцияларини медитатив англашга йўналтиради.

Муаллиф бир қарашда оддий бўлиб кўринган ифода воситаси бўлган қоғозни таъқиқ этишга ўз диққатини қаратади. Шу боисдан майда бўлакли қоғозларни қатлам-қатлам қилиб ётқизиш оқибатида қизиқ ва ифодавий текстура ҳосил қилади.

Унинг фикрига кўра қоғознинг пластик, фактурали ифодавий воситалари кам ўрганилган ва кам фойдаланилган.

Экспозицияга қўйилган асарларда экспрессив пластикадан мавҳум пластикага ўтишни кўриш мумкин. Асарлар услуб ва техника бўйича хилма-хил, лекин лойиҳа доирасида бир-бирларини тўлдирдилар.

Манушак Арушанова, кўргазма куратори, санъатшунос

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.