loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ҳоким симпозиумга ташриф буюрди

Кеча, 20 август куни Самарканд вилояти ҳокими Эркин Турдимов, Самарканд шаҳри ҳокими Фазлиддин Умаров ва бир қатор ҳокимликлар ходимлари Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми жараёни, иштирокчилари билан танишдилар. Эркин Оқбўтаевич яратилаётган ҳайкаллар Самарканд шаҳрини бойитиши, кўркига кўрк қўшишини таъкидлаб, барча иштирокчиларга омад тилади.

Танлов ғолиблари тақдирланди.

Ўзбекистон Бадиий академиясида “Ранглар жилосида – она диёр”  расмлар танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди раҳбари Ж.Ризаев иштирок этди ва сўзга чиқди. Танловда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган, тасвирий санъат йўналишида (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик) ижод қилаётган ёш ижодкорлар иштирок этишди. […]

“Ёш ҳаваскорлар” танлови Низоми

O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining 2022-yil 28-martdagi 01-15-06-sonli O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining 2022-yil 29-martdagi 12 q/q-sonli O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligining 2022-yil 28-martdagi 13 q/q-sonli O‘zbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qo‘llab-quvvatlash vazirligining 2022-yil 28-martdagi 1-qq-sonli O‘zbekiston Badiiy akademiyasining 2022-yil 28-martdagi q-q 04-04-sonli O‘zbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining 2022-yil 28-martdagi 01-07/10-sonli O‘zbekiston milliy […]

ДИҚҚАТ, Танлов!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 02.02.2022 й.даги ПҚ-112-сон Қарорига асосан таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари ўртасида “Ёш ҳаваскорлар” амалий санъат кўрик-  танлови эълон қилинади. Танловда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар амалий санъат йўналишлари (наққошлик, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик, заргарлик, каштачилик, зардўзлик, гиламдўзлик, ҳаттотлик ва ҳ.к.) бўйича […]

Самарқанд – фоторассомлар нигоҳида

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида бошланган халқаро фоторассомлар симпозиумида Шанхай ташкилотига аъзо давлатлар (ШОС) ижодкорлари қаторида саралаш  босқичидан ўтган таниқли фотоусталар Рустам Шарипов, Владимир Жирнов, Султонбой Деҳқонов  юртимиз номидан иштирок этишмоқда. Ижодкорлар қадим Самарқанднинг ўтмиши, бугунги замонавий қиёфаси, одамлари, анъаналарини бадиий тасвирлаб, саммит учун кўргазма намойиш […]

Давлат стипендияси гувоҳномаси берилди

Жорий йилда Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан олий таълим муассасаларининг иқтидорли ва ижодкор талабалари учун “Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси” танлови ўтказилди. Танловда Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тузилган Эксперт гуруҳининг қарорига асосан 7 нафар иқтидорли ижодкор талаба тегишли таълим йўналишлари бўйича Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясига муносиб, деб топилди. 15 август куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Анжуманлар […]

ДИҚҚАТ,ТАНЛОВ!

Ўзбекистон  Республикаси маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган, ҳаётини Ватан, халк ва миллат тараққиётига бахшида этган бетакрор истеъдод эгаси, Қорақалпоғистондаги давлат санъат музейи асосчиси, Ўзбекистон санъат арбоби, Қорақалпоғистон халқ  рассоми Игорь Витальевич Савицкийнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида  И.Савицкийнинг ҳайкалини яратиш бўйича ижодий танлов ЭЪЛОН қилинади. Ушбу ижодий танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2022 йилдаги «Музейларда хизматлар сохасини ривожлантириш […]

Тайинлов

Ўзбекистон  Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан Баҳромова Гўзал Миралиевна  Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бош мутахассиси лавозимига тайинланди. Г.Баҳромова 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2021 йилда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаган. 2015-2017 йилларда «MARQUEE AUTO SERVICE» маъсулияти чекланган жамият реклама ва маркетинг бўйича ходим,2021-2022 йилларда  Камолиддин Бекзод […]

Танлов ғолиблари тақдирланди

12 август куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг «Академия» галереясида Бадиий академия ҳамда Чехия Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганиниг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган «Чехия Ўзбекистон ёшлари нигоҳида» номли расмлар танлови  ғолибларини тақдирлаш ҳамда улар ижодий ишлари кўргазмасининг  очилиш маросими бўлиб ўтди. Таъкидлаш ўринлики, Чехия Республикаси мамлакатимизнинг Европадаги энг муҳим ҳамкорларидан […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.