Кеча, 20 август куни Самарканд вилояти ҳокими Эркин Турдимов, Самарканд шаҳри ҳокими Фазлиддин Умаров ва бир қатор ҳокимликлар ходимлари Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми жараёни, иштирокчилари билан танишдилар.
Эркин Оқбўтаевич яратилаётган ҳайкаллар Самарканд шаҳрини бойитиши, кўркига кўрк қўшишини таъкидлаб, барча иштирокчиларга омад тилади.