loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Давлат стипендияси гувоҳномаси берилди

Жорий йилда Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан олий таълим муассасаларининг иқтидорли ва ижодкор талабалари учун “Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси” танлови ўтказилди. Танловда Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тузилган Эксперт гуруҳининг қарорига асосан 7 нафар иқтидорли ижодкор талаба тегишли таълим йўналишлари бўйича Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясига муносиб, деб топилди. 15 август куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Анжуманлар залида Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси ғолибларига  тантанали равишда гувоҳнома топшириш  маросими бўлиб ўтди.Тадбирда  Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур иштирок этди ва талабаларга ушбу давлат стипендияси гувоҳномасини топширар экан шундай деди: “Юртбошимиз эзгу ният билан юртимиз маданияти ва санъатини ривожлантириш учун астойдил ҳаракат қилмоқдалар. Бизнинг вазифамиз эса ҳаммамиз биргаликда шу эзгу ниятни рўёбга чиқариб, хайрли ташаббусларни аҳилликда амалга оширишдир…

Яқинда республикамизнинг турли олий ўқув юртлари қаторида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтди. Биз ҳар куни ушбу жараённи кузатиб, назорат қилиб бордик. Сабаби, бизнинг мақсадимиз битта. Ҳақиқий истеъдодли, ўз устида тинимсиз изланиб-интилган, ҳаракатчан ёшларни одилона саралаб, талабаликка қабул қилиб, халқимизга намоён этишдир. Ўйлайманки, бугун ҳам жамоа билан ҳамфикрликда юртимизнинг  7 нафар энг истеъдодли талабаларини саралаб олдик…

Ушбу стипендияга талабгор бўлган талабалар талайгина эди. Уларнинг барчаси ҳақиқатдан ҳам истеъдодли. Аммо ижодий ишларни тарозининг палласига қўйиб, таҳлил қилганимизда, озгина оғирлик ҳам биз учун аҳамиятга эга бўлиб, кимнинг кимдан устунлигини фарқлаб бера олди. Бугун Давлат стипендиясининг соҳиб ва соҳибалари бўлган мана шу 7 нафар талаба ўзининг озгина бўлса-да кўпроқ меҳнати ва иқтидори билан бошқалардан устун бўла олди. Бу фақат бир йиллик стипендия. Ҳали бундай танловлар яна ўтказилади.  Истагим,  бошқа ёшларимиз ҳам бу борада изланиб, интилиб фаол ҳаракат қилишсин”,  – деди.

Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси 2022 йилги ғолиблари:

  1. Абдумўминова Мадинабону Мирзабаҳром қизи – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дастгоҳли рангтасвир таълим йўналиши 3-босқич талабаси;
  2. Рўзметова Сурайё Бекпўлат қизи – Урганч давлат университети Рангтасвир (турлари бўйича) таълим йўналиши 3-босқич талабаси;
  3. Ҳотамов Аслиддинхўжа Ойбек ўғли – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Мультфильм ва компьютер мультипликацияси йўналиши 3-босқич талабаси;
  4. Раҳматуллаев Асадбек Абдулла ўғли – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича) таълим йўналиши 3-босқич талабаси;
  5. Тўрабоев Мансур Олимжон ўғли – Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Амалий санъат (турлари бўйича) таълим йўналиши 3-босқич талабаси;
  6. Иногамова Истора Жамшидовна – Тошкент архитектура-қурилиш институти Дизайн (турлари бўйича) таълим йўналиши 3-босқич талабаси;
  7. Баҳодиров Шаҳзод Лазиз ўғли – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича) таълим йўналиши 3-босқич талабаси.

Тадбир якунида Камолиддин Беҳзод стипендияси соҳиб ва соҳибалари уларга тарбия берган ота-оналарига,  таълим бераётган барча устозларига, талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган  олий ўқув юрти ва Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбариятига ўз миннатдорликларини билдири

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.