loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Самарқанд – фоторассомлар нигоҳида

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида бошланган халқаро фоторассомлар симпозиумида Шанхай ташкилотига аъзо давлатлар (ШОС) ижодкорлари қаторида саралаш  босқичидан ўтган таниқли фотоусталар Рустам Шарипов, Владимир Жирнов, Султонбой Деҳқонов  юртимиз номидан иштирок этишмоқда.

Ижодкорлар қадим Самарқанднинг ўтмиши, бугунги замонавий қиёфаси, одамлари, анъаналарини бадиий тасвирлаб, саммит учун кўргазма намойиш қилишади. Фотоижодкорлар асарлари эса танлов низомига кўра, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар пойтахтида ҳам намойиш этиш режалаштирилиб, ниҳоясида китоб-альбом чоп этилади.

ШҲТ аъзо давлатлардан 2 нафардан фоторассомлар иштирок этишмоқда.

(С.Деҳқонов олган сурат)

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.