Зардўзлик — амалий санъатнинг зар (тилла ва кумуш суви югуртирилган) ип, нозик сим, ипак билан кашта тикиб безак яратадиган тури.
Тарихий манбалар, археологик топилмалар Ўрта Осиё халқлари орасида зардўзи кийим ва бадиий буюмлар тикиш қадимдан ривожланганлигини кўрсатади.
Мисол учун, соҳибқирон Амир Темур давлатига келган испан элчиси Руи Гонзалес де Клавихо ўз эсдаликларида зардўзи кўрпа-тўшаклар, ипак матога зар тақилган қимматбаҳо дарпардалар ва чодирлар, эркак ва аёлларнинг зар ипда тикилган кийимлари ҳақида завқ билан ёзади.