loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ҳамкорлик давом этмоқда

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида жойлашган 62-умутаълим мактабини оталиққа олган. Ушбу мактабда қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

3 март куни  институтнинг Дизайн кафедраси ўқитувчилари  Нилуфар Маннопова ва Муҳайё Султонова мактабнинг 7-8-синф ўқувчилари учун «Дизайнда ранг гармонияси» мавзусида амалий машғулот ва маҳорат дарси ўтишди.

Дарсда ўқувчиларга ранг танлашда нималарга аҳамият қаратилиши, уларнинг уйғунлиги деганда қайси жиҳатлар инобатга олиниши, дизайнер бўлиш учун нима қилиш кераклиги ҳамда бугунги кун дизайн соҳаси ҳақида батафсил маълумот беришди.

Шунингдек, институт талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган асарлар мактабга тақдим этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.