📣 Қурилиш вазирлиги “Янги аср истеъдодлари-2021” республика кўрик-танловини эълон қилади!
🔎 Кўрик-танлов 11-12 июнь кунлари талаба ёшларнинг билим ва иқтидорларини, инновацион лойиҳа ва ишланмаларини қўллаб-қувватлаш, юқори салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш ҳамда иқтидорли ёшларни илмий-тадқиқот ишларига қизиқтириш, ижодий билимини кенгайтириш мақсадида online тарзида ўтказилади.
🔰 Кўрик-танлов номинациялари:
1. Энг яхши тасвирий ва амалий санъат асари (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик ва ўймакорлик);
2. Энг яхши архитектуравий инновацион лойиҳа ва макет;
3. Энг яхши меъморий таъмирлаш қайта тиклаш ва композиция лойиҳаси;
4. Энг яхши ландшафт ва интерьер дизайни;
5. Энг яхши инновацион муҳандислик-коммуникация лойиҳалари ва ишланмалари;
6. Энг яхши инновацион қурилиш материаллари ва технологиялари;
7. Энг яхши инновацион бизнес лойиҳа;
8. Энг яхши зилзилабардош бинолар ва конструкциялар;
9. Энг яхши инновацион энергосамарадор лойиҳалар ва ишланмалар.
🌐 Кўрик-танловда иштирок этиш тартиби ва шартлари, талаблари хусусида Қурилиш вазирлигининг www.mc.uz сайтидан тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.
📍Кўрик-танловни ўтказиш ташкилий қўмитаси манзили: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 7 уй.
📞 Мурожаат учун телефонлар: 71. 210-11-04 (1200, 1201, 1202)