Олий ўқув юртлари ўртасида ўтказилган “Тадбиркорлик университети мукофоти”нинг Ўзбекистондаги соврин натижалари сарҳисоб қилинди.
Танлов Британия Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “ChangeSchool London” билан биргаликда ташкил этилди.
Танловнинг асосий мақсади –Ўзбекистонда етакчи тадбиркорлик ва бошқарув соҳасида фаолият юритаётган олий таълим муассасаларини эътироф этиш ва рағбатлантиришдан иборат.