34 та рангтасвир асарни жамлаган “Шанарақ чўққиси” – Қазақбайнинг Нукус шаҳридаги илк кўргазмаси саналади. Рассом фалсафага бой, замонавий услуб, тўйинган колорит орқали оила ҳақидаги миллий қарашларини асарларга жо қилган. “Туғилиш”, “Автопортрет”, “Ўқилмай қолган хат”, “Шанарақ чўққиси”, “Чимилдиқ” каби асарлари айниқса, мазмун жиҳатидан томошабинларда катта таассурот қолдириши шубҳасиз.