Қорақалпоғистоннинг истеъдодли рассомлари – Ажиняз Қудайбергенов, Тимур Сулайманов, Рустем Баймурзаев, Полатжан Абдиреймов 1-2 май кунлари Мўйноқ туманига саёҳат уюштиришди. Икки кунлик саёҳат давомида рассомлар табиат қўйнида этюд ишлаб, ижодий завқ билан қайтдилар.