Ботир Зокиров ижодининг кўплаб мухлислари учун 2021 йил айниқса муҳим аҳамият касб этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” ги қарори халқ томонидан чинакам севилган “Севги ва бахт қўшиқчиси” деб эътироф этилганининг яна бир яққол белгисидир.
Юбилей тадбирлари доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси Ботир Зокиров номидаги жамғарма билан ҳамкорликда “Менга қўшиқни тасвирлаб бер” номли бадиий кўргазмасини тақдим этиш шарафига муяссар бўлди. Унда таниқли рассомлар – Жавлон Умарбеков, Файзулла Ахмадалиев, Акмал Нур, Владимир Бурмакин, Ғафур Қодиров, Акмал Икромжанов, Нодира Орипова, Гўзал Алиматова, Хуршид Зияханов, Тоҳир Каримов, Гулнора Раҳмонова ва бошқа кўплаб истеъдодли рассом ва ҳайкалтарошлар – Соли Қодиров, Жасвант Анназаров, Оллоберган Оллоберганов, Фарид Ахметзянов, ва Тўлаган Таджиходжаевларнинг асарлари иштирокида кўргазма ташкил этилди.