Ушбу кўргазмада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тасвирий санъат, дизайн соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 23 ёшдан 35 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар иштирок этмоқда.