Маълумки, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 16 нафар ижодкор ёшлари икки нафар устозлари ҳамроҳлигида Қороқалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига ижодий сафар уюштириб, туманнинг бугунги ҳаёти ҳақида туркум асарлар яратишди.
1 июль соат 17 : 00 да Тошкент фотосуратлар уйида ушбу ижодий сафар давомида яратилган ижодий асарлар ҳамда ушбу жараён акс этган фотосуратлардан иборат «Мўйноқ рассомлар нигоҳида: кеча ва бугун” деб номланган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Соҳа мутахассислари, ижодкор ёшлар ҳамда санъат ихлосмандларини ушбу кўргазмага таклиф этамиз.