IV Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси доирасида Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида икки лойиҳа- Қозоғистонлик Лейла Махатнинг «Онамнинг рўмоли» кўргазмаси ҳамда Тожикистонлик Зарафшон Шакардодова, Россиялик Наталья ва Татьяна Тарасова,Татевик Карапетян,Қозоғистонлик Сержан Баширов,юртимиздан Ренат ва Ирина Мухаметшин, Фасхиддин,Мухсин, Талат,Бобур Дадамухамедовларнинг «Заргарлик санъати: изланиш ва ечимлар» номли кўргазмаси очилди.