Шу йил 7-14 июль кунлари Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари Беларусь Республикасининг Янка Купала номидаги Гродно давлат университетида халқаро пленерда иштирок этишди.
Халқаро пленэрда нафақат Беларусь, балки қатор хорижий давлатлар талабалари ҳам қатнашди.
Гродно давлат университети устозлари, санъатшунос рассомлари Ўзбекистон талабалари ижоди кўпчилик эътибори ва олқишига сазовор бўлганини алоҳида таъкидлашди.