Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимининг бир гуруҳ рассомлари ҳам иштирок этишиб, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун рангтасвир ва графика санъати бўйича маҳорат дарсларини ўтказишди. Маҳорат дарсида қорақалпоғистонлик истеъдодли рассомлар Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари Казакбай Хожамуратов, Наврўз Айтмуратов ва Полатжон Абдрейимовлар натурада портрет ишлаб, ижодий маҳорати ила томошабинлар таҳсинига сазовар бўлдилар.