Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги, профессор, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Россия Бадиий академиясининг фахрий академиги Алишер Мирзо таваллудининг 75 йиллигига бағишланган “Шакл мазмуни сари»номли кўргазмага таклиф этамиз!Кўргазмада рассом устахонасидан саралаб олинган пастель техникасида ишланган 100 та бадиий асар томошабин эътиборига илк бор намойиш этилади.Кўргазманинг очилиш маросими шу йил 1 март куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг “Академия” галереясида бўлиб ўтади.