Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 2020-2021 ўқув йили магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг диссертация ҳимоялари давом этмоқда.
Бугун институтнинг Анжуманлар залида Санъат назарияси ва тарихи ҳамда Музейшунослик: тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш мутахассисликларининг битирувчи магистрантлари диссертацияларини ҳимоя қилишмоқда.
Ушбу ҳимояларда XIX-XXI аср Бухоро кандакорлигининг технологик ва бадиий хусусиятлари, Ўзбекистон ноанъанавий амалий безак санъати, Ўзбекистон замонавий фото санъати, Хоразм музейларининг мустақиллик даврида ривожланиши ва такомиллаштириш масалалари ва бошқа долзарб мавзулар акс этган магистрлик диссертациялари санъатшунослик фанлари доктори Дилафрўз Қодирова раислигидаги комиссия аъзолари тoмонидан илмий янгиликлари ва долзарб жиҳатлари таҳлил қилиниб, баҳолаб борилаяпти.