Бугун, 1 ноябрь куни Ханчжоу Бадиий академияси кўргазмалар залида “Бир макон, бир йўл” шиори остида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо 8 нафар ўзбек рассоми кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Ханчжоу Маданият вазирлиги, Ханчжоу Бадиий академияси вакиллари, Ўзбекистон делегацияси, соҳа мутахассислари, рассомлар, тасвирий санъат мухлислари иштирок этишди. Тадбирда икки мамлакат ўртасида ўзаро маданий алоқалар, жумладан, “Бир макон – бир йўл” дастури доирасида ижодий ҳамкорлик кўлами кенгайиб бораётгани таъкидланди.