loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Фестиваль доирасида амалий санъат

Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида ўтказилган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик»  фестивали доирасида  қорақалпоғистонлик ҳунарманд, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими  аъзоси Гулсауир Сапарбаева туман ёшларига амалий санъатнинг бир неча турлари бўйича маҳорат дарсини ўтказди.

Бир неча йиллардан буён ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган ҳунарманд қорақалпоқ каштачилигини ривожлантиришда салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Ҳозирда Нукус шаҳридаги Есжон бахши номидаги болалар мусиқа ва санъат мактабининг амалий санъат бўлимида ўқувчиларга сабоқ беради.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими қошидаги ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган «Ҳунармандчиликни ривожлантириш ресурс маркази»  аъзоси бўлиб,  марказда олиб борилаётган тадбирлар иштирокчиси ва ташкиллаштирувчиси ҳисобланади.

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.